Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Самарқандга борди
Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Котиби Н.Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу ором топган маскан – Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилди. Биринчи Президент қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Мажмуа билан танишув чоғида делегация аъзоларига ушбу объектнинг бунёд этилиши, қисқа фурсатда бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.
Н.Патрушев Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси сифатида унинг тараққиёти, халқаро майдонда ўз муносиб ўрнини топиши учун жуда катта ишларни амалга оширганини таъкидлади. Нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида тинчлик-осойишталикни сақлаш, миллатлараро тотувликни таъминлаш йўлида қатор ташаббусларни илгари суриб, уларнинг амалга оширилишига беқиёс ҳисса қўшгани қайд этилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Хўжа Дониёр мақбараси, дунёга машҳур Регистон ансамблини томоша қилди. Ушбу мажмуалар билан танишув чоғида мамлакатда аждодлардан мерос тарихий-маданий объектларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари Самарқанддаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024