Иқтисодиёт | 16:57 / 21.09.2017
6282
1 дақиқада ўқилади

ЖСТ 2017 йилги жаҳон савдо ҳажми ўсишини 3,6 фоизгача оширди

Жаҳон савдо ташкилоти дунё савдо кўрсаткичи ўсишига доир тахминларини ўзгартирди. Унга кўра, 2017 йилда жаҳон савдоси 2,4 фоиз эмас, 3,6 фоиз ўсади, дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда. 

ЖСТнинг 2017 йил учун аввалги тахмин 2,4 фоизни ташкил этган эди. Бунда 1,8 фоиздан 3,6 фоизлик чегара белгиланганди. Экспертлар стратегик ва иқтисодий ишончсизлик мавжудлигини қайд этишган эди. Янги баҳолаш Осиё мамлакатлари минтақаси ҳамда Шимолий Америкада савдо ҳажми кескин ошиши билан боғлиқ. 

ЖСТ глобал савдо миқдори янада ўсиши ҳамда 3,2-3,9 фоиз оралиғидаги рақамни ташкил этиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Аммо мамлакатлар савдо сиёсати ўзгариши, табиий офатлар ҳамда геосиёсий кескинлар оқибатида пасайиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 

ЖСТ тахминларига кўра, 2018 йили жаҳон савдо ҳажми 3,2 фоизга ўсиши мумкин. Унинг оралиғи 1,4-4,4 фоиз ўртасида бўлади. Бунда глобал ЯИМ 2,8 фоизлик барқарор ўсишни сақлаб қолади. 

Мавзуга оид