Жаҳон | 22:17 / 22.09.2017
4837
1 дақиқада ўқилади

Британияликларнинг аксарияти Brexit'га қарши

Фото:aa.com.tr

BMG Research'нинг сўнгги сўровнома хулосалари Буюк Британия аҳолисининг 52 фоизи мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишига қарши эканидан далолат бермоқда. The Independent шу ҳақида хабар берди.

12-15 сентябрь кунлари ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 48 фоиз респондент Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини қўллаб-қувватлаган.

Сўровномада 1447 нафар фуқаро иштирок этган. Сўровнома натижалари ўтган йилги референдум якунларига мутлақо зид. Ўтган йили 52 фоиз британиялик Brexit учун овоз берган. 

Август ойида ўтказилган худди шундай сўровнома натижалари тенг кўрсаткични қайд қилган эди. 

2016 йилнинг 23 июнида Британия фуқаролари мамлакатнинг ЕИдан чиқиши учун овоз беришганди. 

Мавзуга оид