Иқтисодиёт | 14:55 / 22.09.2017
18091
3 дақиқада ўқилади

«Савдогар» АТБ валюта айирбошлаш шохобчаларидаги қулайликлардан баҳра олинг!

Фото: Савдогарбанк

Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки шохобчаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги №5177-сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони ижроси бўйича мижозлар билан, хусусан, истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар билан  давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда.

Банк Бошқаруви томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган шохобчалар мижозларига банк томонидан валюта амалиётлари бўйича кўрсатилаётган хизматлар  тақдимотлари ўтказилиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Фото: Савдогарбанк 

Ҳозирги кунда Савдогарбанкнинг барча филиаллари истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда банклардаги ҳисобварақлар орқали сотмоқда.

Якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари ва ўз ихтиёрларига кўра  жорий халқаро амалиётлар, яъни товарлар ҳамда  хизматлар импорти бўйича тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Фото: Савдогарбанк 

Якка тартибдаги тадбиркор чет эл валютаси учун тўловни ўзининг савдо тушуми ва банкка топширган нақд пули ҳисобидан амалга оширади.

Шунингдек, улар сотиб олинган валюта маблағларини қўйидаги мақсадлар учун чекловсиз ишлатишлари  мумкин:

* мамлакатимиздан ташқарида  халқаро тўлов карталари орқали тўловларни амалга ошириш;
* хориждаги банкоматлар орқали нақд валютани ечиб олиш орқали харидларни амалга ошириш;
* тасдиқловчи ҳужжатлар асосида (инвойс, тўлов учун ҳисоб ёки импорт шартномаси) товарлар ва хизматлар импорти учун тўловни банк ўтказмаси орқали амалга ошириш.

Савдогарбанк филиаллари  мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида конверсион картани расмийлаштириш жараёнини 1 кунда амалга оширмоқда.

Фото: Савдогарбанк 

Ҳурматли юртдошлар ҳамда тадбиркорлар Савдогарбанк хизматидан фойдаланганингиз учун бағоят хурсандмиз!

Савдогарбанк Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Қўшимча маълумотларни  252-73-35, 252-13-19, 254-42-55 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид