Шавкат Мирзиёев Мексика президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика раҳбарига ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
«Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди» – дейилади Шавкат Мирзиёевнинг Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пеня Нетога йўллаган мактубида.
Давлат раҳбари бутун Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Аввалроқ Мексикада 19 сентябрь куни юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирги пайтга келиб 286 кишини ташкил этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024