Uber Лондондаги лицензиясидан маҳрум этилди
Uber Лондонда йўловчиларни ташиш учун лицензиясидан маҳрум бўлди, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.
Хабар қилинишича, Британия пойтахти транспорт тизими раҳбарияти компаниядан лицензияни, у таксомотор хизматларига қўйиладиган талабларга жавоб бермаслиги туфайли олиб қўйган. Хусусан, компания жиноий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш бўйича ўзини кўрсатмаяпти, тиббий сертификатларни расмийлаштириш ва ҳайдовчилар томонидан судланмаганлик ҳақида маълумотномани олишда шаффофликни таъминлаётгани йўқ, шунингдек, шахсий маълумотларни йиғувчи Greyball тизимидан фойдаланмоқда.
«Uber’нинг ёндашуви ва ҳаракати жамоат хавфсизлиги учун эҳтимолий оқибатларга эга бўлган қатор масалалар бўйича корпоратив масъулият йўқлигини кўрсатмоқда», - дейилади Лондон транспорт агентлигининг баёнотида.
Газетанинг ёзишича, компаниянинг амалдаги лицензияси муддати 30 сентябрь куни якунига етади, бироқ ташувчида қарор бўйича апелляция судига шикоят киритиш учун 21 кун бор.
Август ойи охирида Uber йўловчиларни кузатиш функциясини ўчириб юбориши хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024