Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Пахта колонналари ортга қайтмоқда
Пахта теримига жалб қилинган ОТМлар талабалари ҳамда таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари 22 сентябрдан далалардан ўқиш ва иш жойларига қайтди.
21 сентябрь куни кечқурун бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 8 августдаги баённома қарори ижросини таъминлашни талаб қилганди.
«Kun.uz» мухбири Самарқандда пахта штабида бўлиб, уйга қайтишга тайёрланаётган талабаларни саволга тутди. Талабалар саволларга жавоб қайтармасдан, уйга ошиқишган.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳридаги 7та олий ўқув юртидан фақат биттаси, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабалари Пахтачи туманига пахта терими учун олиб чиқилганди. Улар икки кун пахта далаларида бўлиб ортга қайтмоқда.


23 сентябрь кунидан Олий таълим муассасаларида талабалар ўқишга чиқишади.
Мавзуга оид
15:06 / 13.03.2026
Навоийда ўқувчи 16 ёшида талабаликни нақд қилди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
16:03 / 09.03.2026