Иқтисодиёт | 20:12 / 23.09.2017
125145
1 дақиқада ўқилади

1 октябрдан банкларда нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағлари сотилиши кутилмоқда

Фото: Reuters

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги саволига Бош вазир «буни бозор кўрсатади», дея жавоб берди.

Айни пайтда банклардаги Конверсион бўлим томонидан аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда амалга оширилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид