Истанбул ҳокими истеъфога кетишини эълон қилди
Истанбул ҳокими Қодир Топбаш 22 сентябрда истеъфога кетишини маълум қилди. Унинг бу баёнот билан чиқишини Haber Turk телеканали намойиш қилган.
"Мен шаҳарни қарзга ботирмай кетмоқдаман. Мен билан ишлаган барчага миннатдорлик билдираман. Мен барча ходимларимиз билан бу шаҳарга хизмат қилишга ҳаракат қилганман", деб айтди у.
Hürriyet мэрнинг истеъфога кетишини муниципал маъмурият атрофидаги ер можароси билан боғламоқда. Топбашнинг ўзи эса бу можаро сабабли ранжимагани ва танқидни ижобий қабул қилишини, бироқ ўзига нисбатан қилинган "ҳурматсизликни унутмаслигини айтган". "Биз хатолар қилмасликка ҳаракат қилдик. Бироқ хатолар ва сотқинликни фарқлаш керак. Сотқинлар ҳеч қачон кечирилмайдилар" деб таъкидлаб ўтган мэр.
Бундан ташқари, июнда Истанбул суди Топбашнинг куёвини ҳибсга олиш ҳақида ордер берганди. У ва Туркия тадбирорлар ва саноатчилар конфедерациясидан 80 киши ФЕТОнинг молиялаштирилишида гумон қилинганлар. Кейинроқ адвокатлар Топбаш куёвининг озодликка чиқишига эришганлар.
Cumhuriyet нашрининг маълум қилишича, Истанбулнинг янги мэри "Истанбул Башакшехир" футбол клуби президенти Гексель Гюмюшдаг бўлади.
Топбаш Истанбул мэри лавозимини 2004 йилдан бери эгаллаб келганди. Таъкидлаш жоизки, 1994 йилдан 1998 йилгача бу лавозимни амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған эгаллаган.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
23:44 / 08.01.2024
Франция бош вазири истеъфога чиқди
19:08 / 03.08.2023