Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкасининг махфий сунъий йўлдошига эга ракета ишга туширилди
Фото: ULA
Калифорнияда АҚШ разведкасининг махфий сунъий йўлдошига эга Atlas V ракетаси ишга туширилди. United Launch Alliance (ULA) компанияси унинг трансляцияси билан бўлишмоқда.
NROL-42 миссияли ракета старти Ванденберг космодромида бўлиб ўтди. Старт жума куни амалга оширилиши керак эди, аммо носоз батареяни алмаштириш зарурати сабабли бошқа кунга кўчирилган эди.
Ўтган ҳафтада АҚШнинг жанубий қисмини қамраб олган "Ирма" довули сабаб ҳам ракетани ишга тушириш куни кўчирилганди.
United Launch Alliance компанияси АҚШ ҳарбий кучлари билан тузилган шартномага мувофиқ ракета стартини амалга оширмоқда. Вазифаси номаълум сунъий йўлдош Америка разведкаси эҳтиёжлари учун хизмат қилади.
Atlas V ракета-ташувчиси учун бу йил бошидан буён 6-старт бўлса, АҚШ Миллий разведка бошқармаси учун 2006 йилдан буён 25-старт ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
07:24 / 12.01.2026
Космос-2026: янги ракеталар, Ойга парвозлар ва улкан режалар
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
19:54 / 22.12.2025