Комилов БАА ТИВ раҳбари билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.
БАА ТИВ раҳбарининг жорий йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи ва самарали музокаралари давоми сифатида вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим халқаро ташаббуслар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланиши, умуман олганда мусулмон уммасининг жипслаши учун янги имкониятлар очади.
Шунингдек, вазирлар томонидан Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини яратишда БАА иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ташқи сиёсат идоралари биринчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлисини ўтказиш жадвали бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.
Мавзуга оид
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
15:00 / 16.10.2024