Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Алис Веллс билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали мулоқотни янада ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратишларини тасдиқладилар. Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари билан самарали учрашув ва музокаралари, 20 сентябрда ўтказилган Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форумининг муваффақиятли натижалари икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга янги туртки беришига ишонч билдирилди.
Учрашувда тўла шаклдаги икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
09:42
DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади
09:11
Эрондаги сулҳ хабарлари ортидан нефт нархи кескин тушди
00:05
Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
23:18 / 07.04.2026