Жаҳон | 07:51 / 26.09.2017
6064
2 дақиқада ўқилади

БМТ олий комиссари роҳингя қочқинларининг аҳволи аянчли эканини маълум қилди

Фото: AP

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Мьянманинг Аракан штатидан Бангладешга қочган роҳингя мусулмонларининг аҳволи мураккабдир, деб айтди. 

Бангладешдаги қочқинлар лагерида бўлган дипломат гуманитар ҳолатнинг янада ёмонлашиши мумкинлигини айтди.

Гуманитар ёрдам ҳаммага етмаслиги хавфи бор, чунки қўшни давлатга кўп миқдорда роҳингялар келган. "Мен айтишга сўз ожизлик қиладиган даҳшатни бошдан кечирган мусулмонлар билан лагерларда гаплашдим. Уларнинг қишлоқларига ўт қўйишган, оилалари аъзоларини ўлдиришган, аёллари ва болаларини ҳам аяб ўтиришмаган", деб айтди Гранди.

Унинг айтишича, кўплаб мусулмонлар ўз она ерларига қайтишни исташмоқда, бироқ Мьянма бу халқ вакилларининг ҳуқуқлари пой-мол қилинишига чек қўйиши лозим.

Роҳингя мусулмонлари Европа кенгаши матбуот котиби Анита Шугнинг маълум қилишича, Араканда 3 куннинг ичида ҳарбийлар ва миллатчи буддачиларнинг ҳужуми оқибатида 2-3 минг мусулмон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Мавзуга оид