Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда аёл 3 ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди
Фото: Тошкент вилояти прокуратураси
Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бола сотиш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.
Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи М.И. (1990 й.т.) 2017 йилнинг июнь ойида туғилган, уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди.
Ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
21:18 / 04.11.2025