Спорт | 22:36 / 26.09.2017
9043
1 дақиқада ўқилади

Неймар «Бавария»га қарши ўйнайди

Фото: L'Equipe

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасида «Бавария»га қарши чоршанба оқшомида кечадиган ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда парижликлар клуби бош мураббийи Унаи Эмери журналистларга маълум қилди.

У ўтган ҳафта охирида Франция чемпионати доирасида «Монпелье»га қарши ўйинда иштирок этмаган, бу унда жароҳат борлиги билан изоҳланганди.

«Неймар эртанги ўйинда иштирок этишга тайёрланаётган футболчилар ичида», дея мураббийнинг сўзларини келтирган Рейтер.

L'Equipe маълумотига кўра, бразилиялик футболчи «Монпелье»га қарши ўйинни машғулотлар вақтида Ҳотам Бен Арфа билан тўқнашувда орттирилган кичик жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У иштирок этмаган ўйин 0:0 ҳисобида якунланган, парижликлар мавсумда илк марта очко йўқотганди.

Мавзуга оид