Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул аэропорти Пентагон раҳбарининг келиши чоғида ўққа тутилди
Афғонистон пойтахти Кобулдаги аэропортга жангарилар томонидан ракеталар отилди. Уларнинг мақсади АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бўлган, деб хабар бермоқда Tolo News.
Каналнинг манбаларига кўра, аэропорт ҳудуди ва унинг атрофига тахминан 20 та ракета отилган.
Натижада йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилинди, парвозларнинг амалга оширилиши тўхтатилди.
Таъкидланишича, ҳужум пайтида Мэттис аэропорт ҳудудида бўлмаган.
Аввалроқ у ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Кобулга эълон қилинмаган ташриф билан келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
10:11 / 13.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
07:58 / 27.02.2026
Покистон Афғонистон пойтахти Кобулга авиазарбалар берди
08:48 / 19.09.2025