Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда навбатдаги портлаш, хавфсизлик хизмати ходимлари ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида маҳаллий полиция бўлимига яқин ерда автомобилнинг портлатилиши оқибатида хавфсизлик кучларининг камида 12 ходими ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди. Бу ҳақда Pajhvok агентлиги хабар берган.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилининг агентликка маълум қилишича, худкуш-террорчи ҳужуми чоршанба куни кечқурун содир бўлган.
Ҳужум учун масъулиятни «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўз зиммаларига олишди.
Сўнгги пайтларда Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида экстремистларнинг позициялари сезиларли даражада кучайди. Шу билан бирга, «Толибон»нинг қўмондонлари ва жангарилари тобора ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик билдиришмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026