Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда украиналик депутатларнинг муштлашуви видеоси пайдо бўлди
Украинанинг “Пётр Порошенко блоки” ва “Батькившина” партиялари депутатларининг Киев вилоят кенгашида муштлашуви видеоси Украинанинг Бешинчи каналининг YouTube’даги саҳифасида пайдо бўлди.
26 сентябрда депутатлар орасида жанжал чиққанини Facebook’да “Эркинлик” партияси фаоли Александр Аронец маълум қилганди. Унинг айтишича, муштлашувга “Пётр Порошенко блоки”нинг кенгаш раҳбариятини истеъфога кетказиш талаби сабаб бўлган. “Кенгаш бошлиғи Стариковани “Батькившина” депутати Хахулин ҳимоя қилаётганда унга депутат Карлюк ташланиб, мушт туширган. Хахулин зарбадан ўзини йўқотиб, ерда ётибди. Унга тез ёрдам чақиртирилди”, деб ёзганди депутат.
Видеода Старикова ёнига Виталий Карлюк келиб, ундан микрофонни тортиб олаётганини кўриш мумкин. Шунда вазиятга Владислав Хахулин аралашган ва Карлюкдан мушт еган.
“Страна.UA” портали маълумотларига кўра, нокаутга учратилган депутатда мия чайқалиши ва жағ синиши ташхиси қўйилган.
Мавзуга оид
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
21:38 / 03.02.2026
Россиянинг танаффуси бир ҳафтага бормади. –20 даража совуқда энергетика тизимига зарбалар қайтадан бошланди
15:26 / 03.02.2026
Украина Starlink интернет-терминалларини ҳисобга олиш тизимини ишга туширди
09:21 / 03.02.2026