Жамият | 17:36 / 30.09.2017
26601
2 дақиқада ўқилади

Миноралари айланувчи эко-меҳмонхона лойиҳаси намойиш этилди

Nautilus Eco-Resort - эко-меҳмонхона концепти

Бельгиялик архитектор Винсент Каллебот ўзининг футуристик лойиҳалари билан маълум ва машҳур. Бу сафар у Филиппинда барпо этилиши режалаштирилган эко-отел лойиҳасии намойиш қилди. Унинг бинолари ўз ўқи атрофида айланар экан, электр энергияси ишлаб чиқаради.

Vincent Callebaut Architectures архитекторлик лойиҳаси.

Nautilus Eco-Resort 12 та спирал кўринишидаги тураржой биносидан иборат бўлади. Турли баландликдаги иншоотлар телескопик қозиққа ўрнатилади. Бино ўз ўқи атрофида 360 даражага айлана олади. Бу фотоэлектр панелларга кун давомида қуёш энергиясини тўплаш имконини беради. Архитекторнинг уқдиришича, бундай ечим тураржой мажмуасини 100 фоиз муқобил энергия билан таъминлаш имконини беради. 

Чиғаноқ кўринишидаги тураржой миноралар 

Қуёшдан ташқари, эко-меҳмонхона улкан турбиналар воситасида сув энергиясидан ҳам фойдаланади. Ортиқ электр энергияси яқин орадаги оролларга юборилади. 

Nautilus Eco-Resort. Интерьер.
Ҳовузли эко-павильон

Спирал кўринишли миноралардан ташқари Nautilus Eco-Resort ҳудудида яна бир нечта тураржой павильонлари барпо этилади. Унинг қоқ марказида табиий ёғочдан бинони қад кўтаради. Унинг томида органик боғлар ва сабзавот қаторлари бўлади. Бино ичида дамолувчилар аквапаркда чўмилишлари, илмий лабораторияга ташриф буюришлари мумкин бўлади. Болалар боғчаси ва спорт зали ҳам қурилади. 

Винсент Каллеботнинг эко-отели концепти
Винсент Каллеботнинг эко-отели концепти

Ҳозирча, бу лойиҳа қачон амалга оширилиши маълум эмас. Айни вақтда Винсент Каллебот Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида тураржон мавзесини барпо этиш иши билан банд. Тураржой бинолари ёнида фермер хўжаликлари фаолият юритиб, органик маҳсулотлар етиштиради. Муқобил энергия манбалари туманнинг электр энергияга бўлган талабини тўлиқ қоплайди. 

 

Мавзуга оид