Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» — «Лас-Пальмас» ўйини мухлисларсиз стадионда ўтказилади
Примеранинг 7-тури доирасида «Барселона» ва «Лас-Пальмас» клублари ўртасидаги учрашув қолдирилмайди. AS хабарига кўра, учрашув бўш трибуналарда ўтказилади.
Бундан аввалроқ маҳаллий нашрларда бугун соат 19:15да бошланиши керак бўлган ўйин Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тартибсизликлар туфайли каталонияликлар клуби илтимосига кўра қолдирилгани айтилганди.
Энди маълум бўлишича, Испания қироллиги футбол федерацияси бу илтимосни қаноатлантирмаган.
Хабар қилинишича, «Лас-Пальмас» футболчилари стадионга ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун чиқиб келишган. Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида стадионга мухлислар киритилиши бошланиши керак эди, аммо мухлислар стадионга киритилмаяпти.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026