Эрдўған: Туркия Европа Иттифоқи аъзоси бўлмаса, ҳеч нарса йўқотмайди
Туркия Европа Иттифоқи аъзосига айлана олмаса, ҳеч нарса йўқотмайди. Бу ҳақда 1 октябрда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.
"Анқара Брюсселнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Европа тараққиётига улушини қўшишга тайёр. Агар Европа Иттифоқи буни рад этса, Туркия ҳеч нарса йўқотмайди. Туркия умуман олганда Европа Иттифоқида аъзоликка мутож эмас, Европа Иттифоқи сиёсати эса Анқарага боғланган", деб айтган Эрдўған.
Эрдўғаннинг айтишича, "Европа Иттифоқининг янги режаларини амалга оширишнинг ягона йўли Туркиянинг тўлақонли аъзолиги орқали ётади".
13 сентябрда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи 2019 йилгача ҳамжамиятга бирорта янги давлат қабул қилмаслигини айтган. Юнкернинг айтишича, Брюссель Туркиянинг Европа Иттифоқига киришига имкон бор деб ҳисобламайди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.10.2024
Сербия бош вазири ўринбосари БРИКС мамлакат учун ЕИнинг муқобилига айланишини айтди
10:30 / 10.10.2024
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди
20:47 / 08.10.2024
Хитой ЕИнинг электромобиллар борасидаги қарорига жавобан Европа алкогол маҳсулотларига янги бож жорий этди
21:03 / 04.10.2024