Европарламент Каталония мустақиллигига доир референдумни қонуний деб ҳисоблайди
Каталониянинг мустақиллиги тўғрисидаги референдум қонуний ҳисобланади, шу муносабат билан испан полициясининг куч ишлатишига йўл қўйиб бўлмайди. Европарламент раиси ўринбосари, "Яшиллар"нинг австриялик евродепутати Ульрике Луначек якшанба куни шундай баёнот билан чиқди.
"Аслини олганда, референдум қонуний ҳисобланади, аммо Шотландия тажрибасининг кўрсатишича, у Мадрид билан мувофиқлаштирилиши керак. Шу билан бирга, марказий ҳукумат мулоқот блокадасини тўхтатиши керак", - дейилади Европарламент раҳбари ўринбосарининг баёнотида.
"Европадаги барча демократлар каби мен ҳам Каталониядаги вазиятнинг ёмонлашувидан шокдаман. Мен испан куч тузилмалари томонидан резина ўқлар ва таёқларнинг қўлланишини қоралайман ва деэскалацияга чақираман. Европарламентдаги "Яшиллар" фракцияси билан бирга Еврокомиссияни Испания марказий ҳукумати ва Каталония минтақавий ҳукумати ўртасида воситачи бўлишга чорлаб қоламан. XXI асрда мустақилликка доир референдумнинг фуқаролик урушига яқин ҳолатга келишига йўл қўйиб бўлмайди", - дея таъкидлади Луначек.
Каталониянинг Испания таркибидан чиқишига доир референдум якшанба куни бу минтақанинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтказилмоқда. Плебисцит Каталония ҳукумати томонидан бир томонли тартибда, овоз беришни ноқонуний ҳисобловчи Мадрид рухсатисиз белгиланди. Барселонада референдум қонуний экани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 27.08.2024
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилади
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024