Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан импорт қилинувчи автомобиллар акциз солиғи пасайтирилди
Фото: Kursiv.kz
Жорий йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб, Ўзбекистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ёхуд қўшни мамлакатда йиғилган транспорт воситаларига нисбатан акциз солиқ ставкаларини пасайтирди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 29 сентябрь куни имзолаган қарорда шундай дейилади.
Тиббий мақсадда фойдаланишни назарда тутувчи транспорт воситалардан бошқа барча Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва йиғилган уловларга нисбатан акциз солиғи уларнинг божхона нархномасидаги қийматидан келиб чиқиб 2 фоизга камайтирилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, президент бу қарор орқали айрим турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган импорт бож тўловларини ҳам бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026