Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лас-Вегас «мергани»нинг ИШИДга алоқадорлиги рад этилди
АҚШ Федерал Қидирув бюроси (ФҚБ) Лас-Вегасдаги отишма ижрочиси Стивен Пэддок ва ИШИД ўртасида алоқадорлик йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда бюро вакили матбуот анжумани вақтида аён қилди.
«Биз террорчилик ташкилоти изларини кўрмадик. Текширув ишлари давом этмоқда», деган у.
Бундан аввалроқ ИШИД Пэддокни ўз аъзоси деб атаган ва ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олганди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси вакиллари ИШИД баёнотидан хабардор эканликлари ва бу баёнот асосида шошилинч чоралар кўрилмаслигини маълум қилган.
Охирги хабарларга кўра, Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалда рўй берган отишма қурбонлари сони 58 кишига етган. Шунингдек, шифохонага етказилганлар сони 515 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
07:34 / 16.01.2026
Дунё техношоусидаги янгиликлар: 7 та ғалати стартап
08:12 / 05.08.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧдаги рақиблари декабрда Лас-Вегасда аниқланади
18:40 / 05.01.2025
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган
11:14 / 03.01.2025