Дунёнинг энг яхши автомобиль йўллари қайси мамлакатда экани аниқланди
Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) 137 мамлакатнинг 2017-2018 йиллардаги Глобал рақобат рейтингини эълон қилди. Унда мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичлари қаторида йўллар ва транспорт инфратузилмалари сифати ҳам баҳоланган. Таъкидлаш жоизки, мазкур рўйхатга Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистон киритилмаган бўлса, минтақанинг бошқа 3 давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ушбу рейтингдан жой олган.
МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистон, Туркманистон ва Белоруссия рўйхатдан жой олмаган. МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижа Озарбойжонга тегишли бўлиб, унинг автойўллари сифати 36-ўринга муносиб кўрилган. Арманистон ва Россия ҳамдўстлик мамлакатларида автомобиль йўллари сифати бирмунча яхшилиги қайд этилган бўлса-да, улар умумий рўйхатнинг 85- ва 114-ўринларига муносиб кўрилган. Марказий Осиё минтақаси бўйича биринчи ўринда турган Қозоғистон рейтингда 115-ўринда.
Умуман рейтингнинг кучли ўнлигига БАА, Сингапур, Швейцария, Ҳонконг, Нидерландия, Япония, Франция, Португалия, Австрия, АҚШ кирган. Мадагаскар, Ҳаити, Конго демократик республика ва Мавритания энг сўнгги ўринларни эгаллаган.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
16:52 / 07.11.2024