Ўзбекистон | 19:50 / 04.10.2017
22393
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Конституциявий ва Олий суди судьялари сайланди

4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Унинг кун тартибига 8 та масала киритилган бўлиб, сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорларини муҳокама қилишди ва қабул қилишди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, Сайёра Режипбаевна Кошаевани Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлади. 

Бундан ташқари, Олий Мажлиси Сенати қуйидагиларни: Акром Жўрақулович Ўтаев  муддатсиз  даврга, Воҳид Маматалиевич Назаровни муддатсиз даврга, Гулнора Анваровна Мирзаевани  беш йил муддатга, Иброҳим Исоқович Тожиевни ўн йил муддатга, Луқмон  Мухторович Қодировни муддатсиз даврга, Нишанмурод Мухторович Мирзаалимовни ўн  йил муддатга, Умидахон Адҳамовна Имомовани ўн йил муддатга, Учқун Холбоевич Рўзиевни ўн йил муддатга, Ҳамро Жаҳонгирович Бердиқиличевни ўн йил муддатга, Хуршид  Искандарович Қосимовни ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлади. 

Мазкур қарорлар қабул  қилинган  кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилди. 

Мавзуга оид