20:40 / 04.10.2017
30416

Ўзбекистон-Россия: Ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машқлари давом этмоқда (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округининг тоғ-ўқчилари бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқув машқлари давом этмоқда, деб хабар берди KUN.UZ’га мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўқув машқлари доирасида икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида «Ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида ҳарбий илмий анжуман бўлиб ўтди. Унда аксилтеррор ҳаракатларни ташкил этишнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари, бўлинмаларни бошқариш, ностандарт қарорлар қабул қилиш, қурол-яроғ ва бошқа зарур анжомлардан фойдаланиш услублари, ҳамкорликдаги ҳаракатларни режалаштириш масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари подполковник Пўлат Сотиволдиев, ҳарбий округ бошқарма ва бўлим бошлиқлари тоғ мураккабликларининг жанговар ҳаракатларни ўтказишга жиддий таъсири, ноқонуний қуролланган кучларнинг таркиби, қуроллари ва жанг олиб бориш тактикаси бўйича, шунингдек уларга қарши артиллерия ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларининг қўлланилиши борасида маълумот беришди. Маърузалар қизиқиш билан тингланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан кейин ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машқлари ўтказиладиган ҳудудда икки мамлакат ҳарбийлари иштирокида мақсад ва вазифаларни бажариш юзасидан кўргазмали тайёргарлик машғулотлари ўтказилди. Унда подполковник Зуҳриддин Раҳимов раҳбарлигидаги тоғ ўқчи бўлинмаси ҳарбий хизматчилари реал хавф ва таҳдидларни қайтариш борасида етарли тажрибага эга эканликларини намойиш қилдилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top