Ичимлик суви таркибида пластик борлиги маълум бўлди
Қайнатилган ичимлик суви шунчаки крандан олинган сувга нисбатан хавфсизроқ. Бу таъкиднинг ҳақиқат эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди, бироқ замонавий экологик шароит ҳар қандай аксиомаларга тузатиш киритади. Яқинда тадқиқотчилар гуруҳи кенг кўламли изланиш олиб боришди. Унга кўра, организмга сув билан бирга пластик ҳам тушаётгани аниқланди. Бу нафақат пластик идишлардаги сувларга тааллуқли, балки барчасига!
Табиий манбаларда пластикнинг мавжудлиги қандай изоҳланади? Яхши биламизки, маҳсулотнинг парчаланишига юзлаб йиллар керак бўлади. Бироқ ярим аср илгари ташланган пакет, идиш-товоқ, бутилка, синтетик толали кийим ва бошқа маҳсулотлар табиат қўйнида экани маълум бўлди. Буларнинг бари кундан-кунга парчаланиб, манбага, кейин эса - сувга тушади. Бунда чиқиндиларни ёқиб ташлаш ҳам ёрдам бермайди, чунки бу ҳам табиатга зиён.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, барча қитъалардан олинган ичимлик сувларининг 80 фоиздан кўпроғида заҳарли пластик заррачалар бор. Бошқача қилиб айтганда, бир стакан сув ичаётганингизда организмингизга у билан бирга турли синтетика ҳам тушади. Бу моддалар ҳазм қилиш жараёнида организмингизга анча салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу заррачаларнинг ҳажми жуда кичикдек туюлиши мумкин, бироқ кунига ўртача 2-2,5 литр ичимлик суви ичувчи инсоннинг йил давомида истеъмол қиладиган суви ҳисоблаб чиқилса, анчагина пластик тўпланиб қолади. Бугунги кунда фильтрациянинг замонавий усуллари суюқликни шундай микроскопик таҳдиддан тозалай олади.
Организмга тушган қайта ишланган пластик заррачаси эндокрин тизими, ички органлар фаолияти ва умуман организмга таъсир кўрсатиши мумкин. Шуниси диққатга сазоворки, қайнатилгандан кейин вазият янада мураккаблашади. Муайян ҳарорат пластикка таъсир ўтказиб, уни токсинлар ажратишга мажбур қилади.
Мавзуга оид
18:19 / 18.10.2024
Олимлар биопластик океанда қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади
12:30 / 09.10.2024
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:54 / 19.09.2024