Жаҳон | 16:35 / 05.10.2017
7397
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Туркияга келмоқда

Фото: Anadolu

Венесуэла президенти Николас Мадуро 5-6 октябрь кунлари Туркияга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Туркия раҳбари матбуот хизматидан хабар беришган.

Туркия ва Венесуэла президентлари яккама-якка шаклда ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар, икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамда халқаро масалаларни муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирлари раҳбарлигида Туркия билан Венесуэла ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид