Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 550та пахта териш машинасининг 500таси Туркманистонга экспорт қилинди
2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлиси ўтказилди. Унда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан «Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида» ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Шуҳрат Тешаев сенаторларга бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Унинг айтишича, Жаҳон банки молиявий кўмагида Қорақалпоғистон Республикасига 195та пахта териш машинаси етказиб берилган бўлса, Осиё тараққиёт банки кўмагида 2000 мингдан ортиқ маҳаллий пахта териш машинасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Шу билан бирга, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда пахта етиштириш бўйича илғор технологияли замонавий кластерлар ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, «Ўзагротехсаноатхолдинг» бошқаруви раиси Нодир Отажонов маъруза қилди.
«2017 йилда қарийб 100 млн доллар миқдорида инвестиция киритилиб, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги агрегат заводи, Урганчдаги заводни модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Натижада биз нима кутаяпмиз? Бу йил мана 550та пахта териш машинаси ишлаб чиқилиб, унинг 500 таси Туркманистонга экспорт қилинди. Келаси йилдан 3000 та пахта териш машинаси ишлаб чиқариш учун ҳаракатлар бугундан бошланди», — деди Нодир Отажонов.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
15:55 / 24.10.2024