Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» янги мураббийни эълон қилди
72 ёшли мутахассис Юпп Ҳайнкес «Бавария» мураббийлигига қайтарилди. Мюнхен клуби расмий сайтида у билан 2018 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлувчи қисқа муддатли шартнома тузилгани хабар қилинган.
Ҳайнкес 9 октябрь куни ишга киришади.
«Бу дўстона хизмат. Мен „Бавария“ билан қалин алоқаларга эгаман. Ажойиб ҳиссиётлар билан ишга киришмоқдаман», — деган Ҳайнкес Kicker учун берган интервьюсида.
2013 йилда Ҳайнкес «Бавария» билан требль қайд этгач (Чемпионлар лигаси, чемпионат ва Германия Кубоги) фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилганди.
«Бавария» ўтган ой охирида Карло Анчелоттини истеъфога чиқарганди. Бунга жамоанинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «ПСЖ»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиши сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
23:03 / 19.04.2026
«Бавария» муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди
04:10 / 16.04.2026
«Реал» турнирни тарк этди, «Арсенал» яримфиналда. Кун ўйинлари
09:55 / 12.04.2026
Ямалда – юбилей, «Бавария»да – рекорд, Шомуродовда – дубл. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026