Жамият | 08:00 / 07.10.2017
4711
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги авиаҳалокатда 7 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: @LupitaJuarezH/twitter.com

Мексиканинг Дуранго штатида Bell 412 ҳарбий самолётининг қулаши оқибатида 7 ҳарбий ҳалок бўлди. 

Бу ҳақда Мексика мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда The Sacramento Bee хабар бермоқда. Таъкидланишича, вертолёт машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган.

Фалокат вақтида вертолёт бортида 2 учувчи ва 6 нафар ҳарбий бўлган. Ҳарбийлардан бири омон қолган, у вертолёт вайроналари остидан чиқариб олиниб, шифохонага олиб кетилган.

Фалокат сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид