Жаҳон | 17:11 / 11.10.2017
13031
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон бош вазири Атамбоевнинг ўрнига Сочига келди

Фото: 24.kg

Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов ЕОИИ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишларида иштирок этиш учун Сочига келди.

Сочи шаҳри халқаро аэропортида уни Россия Федерациясининг Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев кутиб олган.

Сапар Исоқов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг ўрнига Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши ва МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг йиғилишларида иштирок этади. Учрашувларда МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Аввалроқ Атамбоев МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида иштирок этишдан бош тортгани хабар берилганди.

Мавзуга оид