Ироқда худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатди
Ироқнинг Анбар вилояти шарқий қисмида содир бўлган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 15 инсон тан жароҳати олди. Бу ҳақда Iraqi News янгиликлар портали мамлакат ИИВга асосан хабар тарқатди.
«Ал-Довор минтақаси, Хит шаҳридаги кафелардан бирида худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида 7 киши ҳалок бўлди ва 15 инсон тан жароҳати олди», - деган Ички ишлар вазирлиги вакили Саад Маан.
Ассошиэйтед Пресс агентлиги ҳам 15 инсон жабрлангани, бироқ қурбонлар сони кўпроқ эканини (11 нафар) хабар бермоқда.
Ироқда мамлакатнинг бир қисмини эгаллаб олган ИШИД террорчилик гуруҳи фаолияти туфайли вазият ҳамон кескин бўлиб турибди. Жангарилар ҳужум ва терактларни амалга оширмоқдалар, бунинг оқибатида кўпинча тинч фуқаролар қурбон бўлишмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024