Жаҳон | 13:10 / 12.10.2017
11345
2 дақиқада ўқилади

Раҳмон Тожикистон МДҲда раислик даврида нима билан шуғулланишини айтди

Фото: President.tj

Тожикистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги даврида терроризм ва экстремизмга қарши кураш, шунингдек, энергия тежамкор технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида маълум қилди.

Тожикистон бирлашмада 2018 йилда раҳбарлик қилади.

«Энергетика соҳасида энергия тежайдиган технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, МДҲ мамлакатларининг энергетика тизимини параллель равишда қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш устувор вазифа бўлиб қолади. Шу билан бирга биз қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришда ҳамкорликни ривожлантиришга интиламиз», - деди Раҳмон.

Унинг қўшимча қилишича, транспорт соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик режаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, мамлакатлар терроризмга қарши кураш доирасида ишларни давом эттиришади, дея хабар беради ТР раҳбари матбуот хизмати.

«Биз Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган қарор ва дастурий ҳужжатларни глобал таҳдидлар ва чақириқлар билан курашда амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз», - деди у.

Мавзуга оид