«Premier Hall» автотураргоҳидаги ўғрилик фош этилди
2017 йилнинг 10 октябрь куни тахминан соат 19:30ларда, муқаддам судланган А.Ж. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод туманида жойлашган «Premier Hall» кинотеатри автотураргоҳида, фуқаро Ш.Ғ.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашина эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб, унинг салонидан сумка ва унинг ичида бўлган 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб, жиноят жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ички ишлар органи ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024