ШҲТ ва Афғонистон хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Москва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг терроризмга қарши Минтақавий тузилмаси ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилди, Кобул бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РФ президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили, ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Бахтиёр Ҳакимов 11 октябрь куни бўлиб ўтган ШҲТ-Афғонистон мулоқот гуруҳи йиғилиши якунлари бўйича ТАСС’га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, «суҳбат очиқ ва манфаатдор ўтди». «Иштирокчилар аниқ таклифларни илгари суришди, улар эътиборга олинади», - деди дипломат.
«Биз ШҲТ терроризмга қарши Минтақавий тузилмаси ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятларини янада фаолроқ амалга оширишни таклиф қилдик, Афғонистон таклифимизни қўллаб-қувватлади ва бу масалани ҳал қилиш учун фаол иш олиб боришга тайёрлигини билдирди», - деди Ҳакимов.
Иқтисодиёт соҳасида, дипломатнинг кўрсатишича, Кобул транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, автомобиль ташувлари учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича келишувни амалга оширишда иштирок этишдан манфаатдор. Бундан ташқари, Ҳакимовнинг сўзларига кўра, Афғонистон ШҲТ билан таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга умид билдирмоқда. «Россия томони ШҲТ Университетининг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш ва ШҲТ Ёшлар кенгаши билан алоқаларни йўлга қўйишни таклиф қилди», - дея хабар берди у.
«Иштирокчилар бир овоздан миллий муроса ва бу мамлакатнинг иқтисодий қайта уйғонишига кўмаклашиш, барқарорликни тиклаш бўйича вазифаларни ҳал қилиш учун ШҲТ ҳамда Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, бу шаклда ўзаро ҳаракатларни ривожлантиришга эътибор берилишини таъкидладилар», - дея хулоса қилди дипломат.
ШҲТ-Афғонистон мулоқот гуруҳининг фаолияти 2009 йилда тўхтатилган бўлиб, ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида қайта тикланди. Биринчи йиғилиш Москвада 11 октябрь куни бўлиб ўтди, кейинги учрашувни эса 2018 йилнинг бошида Пекинда ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024