Жаҳон | 09:11 / 14.10.2017
11964
1 дақиқада ўқилади

Исландия президенти ҳушидан кетиб қолди ва бурнини синдириб олди

Фото: Гвюдни Йоуханнессон

Исландия президенти Гвюдни Йоуханнессоннинг хабар беришича, ювинаётган пайтида ҳушидан кетиб қолган ҳамда бурнини синдириб олган. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар бермоқда.

"Иссиқ сувда ювиниш жараёни жуда ҳам ёқимсиз ҳолат билан якунига етди", - дея ёзди сиёсатчи Facebook’даги саҳифасида. Президент йиқилиб тушганидан сўнг дарҳол шифохонага олиб борилган, у ерда тегишли муолажалар амалга оширилган.

Исландия етакчиси айни дамда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Гвюдни Йоуханнессон Исландия президенти лавозимини 2016 йилнинг 1 августидан бери эгаллаб келади. У бу лавозимни 48 ёшида эгаллаб, мамлакат тарихидаги энг ёш президентга айланди.

Мавзуга оид