Жаҳон | 08:32 / 14.10.2017
7852
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркиянинг 600 дан ортиқ давлат мулозими ГФРдан бошпана сўради

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Туркиянинг 600 дан ортиқ давлат мулозими Германия ҳукуматига мурожаат қилиб,сиёсий бошпана сўраган. Бунга Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига уриниш сабаб бўлмоқда, деб хабар қилган Funke медиа гуруҳи ИИВ маълумотларига таянган ҳолда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил январидан сентябрь ойи ўрталарига қадар дипломатик паспортга эга бўлган 250 киши ва юқори давлат лавозимларини эгаллаган 380 киши ариза топширган. 

Бу тоифадаги фуқаролардан мурожаатлар эса, ўтган йилнинг ёзида Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг кўпайган. Анқара ўз навбатида исён ташкилотчилари ГФРда ҳам яширинаётганини иддао этади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид