Жаҳон | 09:39 / 14.10.2017
7492
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний: АҚШ Эрон атом бўйича келишувини якка тартибда буза олмайди

Фото: IRNA

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийниинг баёнот беришича, АҚШ  Эрон ядро дастури бўйича олтилик ва Теҳрон ўртасида эришилган келишувдан якка тартибда чиқа олмайди. У Эрон телевидениеси орқали қилган чиқишида шундай фикрни билдирган. 

"Ҳеч бир президент БМТ томонидан қўллаб-қувватланган халқаро келишувни бекор қила олмайди, - дея Руҳоний сўзларини келтиради Press TV. – Бу Эрон ва АҚШ ўртасидаги битим эмас, уни бекор қилиб бўлмайди".

Эрон раҳбари, шунингдек, келишув шартларини ўзгартириш имкониятини ҳам рад этган. "У Қўшма кенг қамровли режага Конгресс билан янги бандларни қўшишни режалаштирмоқда. Бироқ у бу келишувга ҳеч қандай янги шарт қўшила олмаслигини билмайди", - деб таъкидлаган Руҳоний. 

Бундан аввал, Америка президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар исталган вақтда Эрон ядро келишувидан чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. 

Мавзуга оид