Жаҳон | 23:29 / 15.10.2017
4780
1 дақиқада ўқилади

Австриядаги сайловларнинг дастлабки натижалари маълум қилинди

Фото: REUTERS / Dominic Ebenbichler

Австрия парламентига муддатдан аввалги сайловлар Австрия халқ партиясининг ғалабаси билан якунланмоқда.

APA ахборот агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу партияни 36,5 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватлаганлар. 2-ўринда Австрия озодлик партияси 29,4 фоизлик овоз билан бормоқда. 

Австрия тарихида илк марта Социал-демократик партия 3-ўринга тушиб кетди, унга 22,89 фоиз овоз берилган.

Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, Австрия халқ партияси етакчиси, Австриянинг амалдаги ташқи ишлар вазири 31 ёшли Себастьян Курц мамлакатнинг етакчиси ҳамда дунёдаги энг ёш давлат раҳбарига айланиш учун барча имкониятларга эга. Бироқ бунинг учун у парламентда мутлақ кўпчиликни ташкил қилиш мақсадида бирор партия билан альянс тузиши керак. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид