Жаҳон | 17:40 / 15.10.2017
13539
1 дақиқада ўқилади
Сомалидаги теракт қурбонлари сони 200 нафарга яқинлашди
Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 189 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press маҳаллий полицияга асосланиб хабар бермоқда.
Шунингдек, 250 нафардан ортиқ киши жароҳатланган ҳолда шифохоналарга ётқизилган.
Охирги хабарларда Сомалидаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 85 кишини ташкил қилгани ҳақида айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Могадишонинг серқатнов кўчаларидан бирида портловчи қурилма ўрнатилган юк машинаси портлатилди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024