Жаҳон | 22:34 / 15.10.2017
21289
1 дақиқада ўқилади

Трамп КХДР билан жанг қилмоқчи эмас

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР билан ҳарбий конфронтацияга қарши чиқмоқда ва Пхеньяннинг ядро дастури муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилмоқчи. Мамлакат бош котиби Рекс Тиллерсон CNN телекомпанияси эфирида шундай баёнот билан чиқди

"Президент менга бу муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилмоқчи экани ва жангга киришмоқчи эмаслигига ишора қилди", - дея таъкидлади бош котиб. 

У АҚШ президенти Давлат департаментининг дипломатик хатти-ҳаракатларини вақтни зое кетказиш деб ҳисоблаши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. 

"Йўқ, бундай эмас. У менга дипломатик хатти-ҳаракатларни давом эттиришга ишора қилди. Биринчи бомба тушгунга қадар дипломатик саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", - қўшимча қилди Тиллерсон. 

Бундан аввал Трамп АҚШнинг сўнгги чорак асрда КХДР билан муносабатларни йўлга қўйиш сиёсати натижа бермаганини айтганди. 

Мавзуга оид