Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада дрон йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетди
Канаданинг Квебек шаҳрида йўловчи самолёти қўнаётганда дрон билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда CBC нашри.
Канада транспорт вазири Марк Гарнонинг маълум қилишича, тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа ўтган пайшанба, 12 октябрда юз берган, бироқ у ҳақда эндигина маълум бўлди. Вазирнинг айтишича, бундай ҳодиса Канадада биринчи марта юз бермоқда.
Гарнонинг айтишича, амалдаги қоидалар дронларни аэродромларгача 5 км дан яқинроқ масофада ишлатишни тақиқлайди. "Бу ҳодиса юз бермаслиги керак эди. Дрон у ерда бўлмаслиги керак эди", деб айтди вазир.
Вазирнинг айтишича, агар дрон самолёт кабинаси ёки двигатели билан тўқнашганда, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
Вазир келгусида бундай воқеалар такрорланмаслиги учун кейинги йилда шахсий дронлар борасида янги қонун қабул қилиниши жараёни якунланишига ваъда берди. Бу қонунларда дрон операторларининг энг кичик ёши белгилаб қўйилади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026