Жаҳон | 11:20 / 16.10.2017
20015
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда террорчиларни ёлловчи хорижлик шахс қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари томонидан экстремизмга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган шахсни қўлга олди, дея хабар берди РИА Новости Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.
«1971 йилда туғилган МДҲ давлатларидан бирининг фуқароси экстремистик характердаги жиноятларни амалга оширгани учун халқаро қидирувда бўлган. У аниқланди ва қўлга олинди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Махсус хизматлар маълумотига кўра, қўлга олинган эркак МДҲ фуқароларини «ғоявий жиҳатдан ўзига оғдириб», уларга террорчилик дунёқарашини сингдирмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024