Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик вазир «ақлли шаҳар» қурилишини муҳокама этиш учун Тошкентга келади
Жанубий Корея Ер, инфратузилма ва транспорт вазири Ким Ҳюн Ми кейинги ҳафтада Эрон, Туркия ва Ўзбекистонга амалий ташриф уюштиради.
Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги расмий вакилининг Корея матбуотига маълум қилишича, Ким хоним бошчилигидаги ҳукумат ҳамда нодавлат бизнес вакилларидан иборат делегация белгиланган манзилларда маҳаллий ҳамкасблар билан ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама этади.
Ўзбекистонда шундай масалалардан бири - Тошкентда қурилиши режалаштирилаётган «smart-city» (ақлли шаҳар) лойиҳаси ҳамда Ислом Каримов Тошкент халқаро аэропортининг қиёфасини ўзгартириш бўлиб, Жанубий Корея делегацияси корейс компаниялари томонидан қурилаётган иккита газ заводини ҳам кўздан кечиради.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Жанубий Кореянинг Lotte Chemical Corp. сармояси билан Ўзбекистоннинг шимол-ғарбида барпо этилган, умумий қиймати 3,9 миллиард долларга тенг газ-кимё комплекси фойдаланишга топширилганди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026