Жаҳон | 22:55 / 17.10.2017
22328
2 дақиқада ўқилади

Европада аҳолиси энг ночор яшовчи давлатлар қайсилар эканлиги маълум қилинди

Фото: globallookpress.com

Европалик социологларнинг таъкидлашича, Литва, Греция, Руминия ва Болгария аҳолисининг анча катта қисми  ночорликда кун кўрмоқда. Ваҳоланки, Европа бўйича ушбу кўрсаткич 23,4 фоизни ташкил қилади. Чоп этилган рўйхатга кўра, Литвада 30,1 фоиз аҳоли, Грецияда 35,6 фоиз, Руминияда 38,8 фоиз ва Болгарияда 40,4 фоиз аҳоли ночорликда яшамоқда. 

Европа Иттифоқига кирувчи 28 та давлатнинг ҳар бирида ночорлик даражаси маоши бутун Европа бўйлаб ўртача ойликнинг 60 фоиздан камроғини ташкил қилувчи аҳоли даромадлари бўйича аниқланган. Литвада 2016 йилда ўртача маош 637 еврони ташкил қилган.  

Шунингдек, гўшт, балиқ ва бошқа оқсилга бой егуликнинг жуда бўлмаса 2 кунда бир марта ейилиши ҳисобга олинган. Евростат ходимлари шунингдек ЕИ аҳолисининг уйидан узоқда бир ҳафта таътил олиши имконияти, оилада автомобиль, кир ювиш машинаси, рангли телевизор ва телефон борлигини ҳам эътиборга олишган.

2016 йилда Литва кўрсаткичлари бир одамга бир ойга 282 евро ва икки катта одам ва икки нафар 14 ёшга тўлмаган боладан иборат бир оилага 593 евро ҳисобидан аниқлаштирилган. Литвада 2,8 млн дан камроқ одам яшаши ҳисобга олинса, бу давлатда деярли бир миллион аҳоли ночор яшаши аниқланган.

Литва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун 2016 йилда давлат бюджетининг деярли 12 фоизини сарфлаган. Бироқ Литва бу кўрсаткич бўйича ҳам Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида ортда қолмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид