Жаҳон | 15:48 / 17.10.2017
6377
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Украина депутатларини дахлсизликдан мосуво қилишни режалаштирмоқда

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенконинг баёнот беришича, мамлакатда депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш ва Коррупцияга қарши судни ташкил этиш коррупцияга қарши курашнинг муҳим қисмидир. 

"Депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш Коррупцияга қарши судни ташкил этиш сингари Европа кенгашининг Венеция комиссиясининг тавсиялари билан жорий этилади. Бу коррупцияга қарши курашнинг самарали таркибий қисмидир", - деб ёзган Порошенко Facebook саҳифасида.

Порошенконинг тасдиқлашича, у "Олий Радага жазога тортилмаслик кафолати бўлиб қолган депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритган". Коррупцияга қарши кураш судини ташкил этишни молиялаш эса, 2018 йил бюджетида назарда тутилган. 

Мавзуга оид