Рамзан Қодиров Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
16 октябрь куни Ўзбекистонга келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 17 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Унинг Самарқандга ташрифи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошланди. Қабр олдида таомилга кўра, Қуръон тиловат қилинди.
Рамзан Қодиров марҳум Президент Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуаси билан яқиндан танишган. Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида такомиллаштирилаётган мажмуада олиб борилаётган ишлар Чеченистон раҳбарида катта таассурот қолдирган.
Рамзан Қодиров Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасини ҳам зиёрат қилган.
«Mehrob.uz» нашрининг Facebook’даги саҳифасида ёзилишича, Рамзан Қодиров ташриф асносида Имом Бухорий қабрини зиёрат этар экан, у кишига бўлган юксак эҳтиромини изҳор этди. Буюк аллома қабрлари пойида Қуръон оятларидан ўқилиб, дуо қилинди. Меҳмон мажмуа тарихи билан танишиб, дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги эътиборни юксак баҳолади.
Мажмуа ёнида бунёд этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг имкониятлари эътироф этилди
.Меҳмонлар ташриф давомида Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, буюк саҳоба Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу мангу қўним топган Шоҳи Зинда мажмуаси ва Регистон ансамблини ҳам зиёрат қилишди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
09:28 / 08.11.2024