Жамият | 20:31 / 18.10.2017
28206
1 дақиқада ўқилади

147 килограммли америкалик аёл 9 ёшли жиянининг устига ўтириб ўлдириб қўйди

АҚШнинг Флорида штатида 9 ёшли қиз 147 килограммли қариндошининг "жазолаши" натижасида ҳаётдан кўз юмди. Pensacola News Journal маҳаллий нашри шу ҳақида хабар берди. 

64 ёшли Вероника Грин Поузининг кўрсатмаларига биноан, у 9 ёшли жияни Дерика Линдси гапига кирмагани учун устига ўтириб, уни "жазоламоқчи" бўлган. Поузининг қариндошлари айтишича, у аввал болани чизғич ва металл найча билан урган, бола қочишга уринганида эса, унга етиб олиб, устига ўтирган. Аёлнинг полицияга маълум қилишича, унинг вазни - 325 фунт (147 килограммдан ортиқ).

Қўлга олинганлардан бирининг сўзларига кўра, Поузи жиянининг устида 10 дақиқача, то қизча нафас ола олмаётганидан шикоят қилгунча ўтирган. Аёл эса шундан яна икки дақиқа кейин ўрнидан қўзғалган ва боланинг юраги уришдан тўхтаганини кўрган. Америкалик аёлга қотиллик ва бола билан шафқатсиз муносабатда бўлиш айблови қўйилган. 

Мавзуга оид